Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

Фото:«Xabar.uz»

Бугун, 1 апрель куни Ўзбекистон Президентининг топшириғига асосан Афғонистонга коронавирус COVID-19 касаллиги тарқалишини бартараф этиш учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий буюмлар ва болалар трикотаж маҳсулотлари кўринишида инсонпарварлик ёрдами юборилди.

Тиббий ниқоблар, ҳимоя комбинезонлари, касалликни аниқловчи тепловизор, пирометрлар сингари тиббий воситалар, ун, ёғ, гуруч ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда биринчи даражали хўжалик товарлар, шунингдек жафокаш афғон болалари учун трикотаж маҳсулотларидан иборат инсонпарварлик юки Ангрен-Тошкент-Термиз-Мозори-Шариф йўналиши бўйича етказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал президент топшириғига асосан, коронавирусдан энг кўп азият чеккан Хитой ва Эронга инсонпарварлик ёрдамини жўнатилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг