Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон фуқароларини Кореяга ишга юбориш номаълум муддатга қолдирилди

Ўзбекистон фуқароларини Кореяга ишга юбориш номаълум муддатга қолдирилди

Ўзбекистон фуқароларининг Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилиши номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг март-ойларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун фуқароларнинг Корея Республикасига юборилиши режалаштирган, бунинг учун Корея Республикаси иш берувчилари томонидан шартнома лойиҳалари ва виза тасдиқномалари берилган.

Аммо коронавирус инфекциясининг кириб келганлиги боис Ўзбекистон ҳудудида карантин эълон қилинган ва ҳукумат Махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ дунёнинг барча давлатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги халқаро авиа, темир йўл ва автобус алоқалари, чегара ўтказиш пунктларида ҳаракат тақиқланган.

Айнан шунинг учун шартнома лойиҳалари келган Ўзбекистон фуқароларини Корея Республикасига меҳнат фаолиятини олиб бориш учун юборилиши номаълум муддатга қолдирилган.

Эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашиши билан Ўзбекистон фуқаролари Корея Республикасига юборилиши Агентлик ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан назоратга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг