Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон футзалчилари Мисрни йирик ҳисобда енгишди (видео)

Ўзбекистон футзалчилари Мисрни йирик ҳисобда енгишди (видео)

Фото: ЎФА

Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси Таиланд мезбонлик қилган Continental халқаро турниридаги сўнгги учрашувини ўтказди.

Футзалчиларимиз 3-ўрин учун ташкил этилган баҳсда Африканинг 3 карра чемпиони дарвозасини тўрт бор ишғол қилди.

Анасхон Раҳматовнинг дубли ҳамда Ихтиёр Ропиев ва Акбар Усмонов томонидан киритилган голлар якунда футзал терма жамоамизга йирик ғалаба билан бир қаторда, мусобақанинг 3-ўрнини тақдим этди.

Таиланд ва Эрон вакиллари ўртасида ўтган финал учрашувида эса форслар 5-1 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир чемпионлигини қўлга киритди.

3-ўрин учун баҳс

Ўзбекистон 4-0 Миср

Голлар: Анасхон Раҳматов 21, 40, Ихтиёр Ропиев 25, Акбар Усмонов 26

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг