Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий оркестри халқаро фестивалда эътироф этилди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий оркестри халқаро фестивалда эътироф этилди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Олдин хабар берилганидек, 22-27 апрель кунлари Хитой Халқ Республикаси пойтахти Пекин шаҳрида бўлиб ўтган «Мирный рог» бешинчи ҳарбий оркестрлар халқаро фестивалида иштирок этган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги марказий ҳарбий оркестри фестиваль иштирокчи оркестрали ўртасида энг яхши дея эътироф этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Халқаро фестивалга Ўзбекистон Мудофаа вазирлигидан 50 нафар ижодкорлар (40 нафардан иборат ҳарбий оркестр жамоаси ҳамда 10 нафар Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли ижодий ва балет гуруҳи аъзолари) Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Дўстлик» ордени соҳиби, нафақадаги полковник Павел Макаров раҳбарлиги остида ўз репертуарлари билан 24 апрель куни чиқишди.

Фестиваль дастурида Ўзбекистон ҳарбий санъаткорларининг репертуаридан «Буюк ипак йўли» марши, «Саламанка» ва «Соррентога қайт» мусиқали композициялар, машҳур жаз асари «Синг-синг», Хитойда машҳур бўлган эстрада асари «Қаҳрамон» ҳамда балет гуруҳи иштирокида умумхалқ севган миллий асар «Оқ лолалар» ва «Лазги» ўрин олган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг