Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ОТЖ бугун чорак финалдаги рақибини билиб олади

Ўзбекистон ОТЖ бугун чорак финалдаги рақибини билиб олади

Фото: «Sports.uz»

Хитойда бўлиб ўтаётган олимпия терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатининг «А» гуруҳи учрашувлари кеча якунига етганидан хабарингиз бор. Унда Қатар ва Ўзбекистон олимпия терма жамоалари гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалашди.

Бугун эса «B» гуруҳи учрашувлари бўлиб ўтади. Эътиборлиси, сўнгги турда тўқнаш келаётган гуруҳ пешқадамлари — Япония ва КХДР терма жамоаларидан бири Ўзбекистон олимпия терма жамоасига рақиб бўлади.  

Ҳозирда икки ўйинда қозонган ғалабаси туфайли мусобақага энг ёш таркиб билан келган Япония олимпиячилари гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб турибди.  Иккинчи ўриндаги КХДР ҳисобида эса бир ғалаба ва бир дуранг бор. Бугунги ўйиндаги ғалаба эса уларни гуруҳ ғолибига айлантиради.

«B» гуруҳидаги вазият
Фото: «Дарё»

Учрашув Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг