Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ОТЖ назорат учрашувида Ўмонни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон ОТЖ назорат учрашувида Ўмонни йирик ҳисобда мағлуб этди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2018 йилнинг 18 августидан 2 сентябрга қадар Индонезияда бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида Туркиянинг Картепе шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

ЎФА расмий сайти берган хабарга кўра, йиғин давомида Равшан Ҳайдаров шогирдлари Ўмон олимпия терма жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Ўйин давомида тўлиқ устунлик ўзбекистонлик футболчилар томонида бўлди ва якунда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ўмонни 3-0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Терма жамоамиз таркибида голларни Азиз Турғунбоев, Забиҳилло Ўринбоев ҳамда Жасур Яхшибоевлар киритишди. Олимпия терма жамоамиз Уммон ОТЖга қарши ўйинни қуйидаги таркибда ўтказди:

Ўзбекистон ОТЖ: Раҳим Давронов (Умид Эргашев, 70), Достон Турсунов, Аббос Отахонов, Акром Комилов (Ҳусниддин Ғофуров, 82), Дониёр Нарзуллаев (Ислом Кенжабоев, 82), Хуршид Ғиёсов (Остон Ўрунов), Жасур Яхшибоев (Ислом Қобилов, 82), Азиз Турғунбоев (Бобур Абдуҳолиқов, 62), Забиҳилло Ўринбоев (Андрей Сидоров, 70), Икром Алибоев (Ойбек Рустамов, 82).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг