Ўзбекистон термаси илк бор олимпиада йўлланмасини қўлга киритди
Бугун, 29 апрел куни Қатарда U23 Осиё кубоги ярим финал баҳслари бошланди. Унда Ўзбекистон ҳамда Индонезия термалари баҳс юритди.
Учрашувда Ўзбекистон 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 68-дақиқада Ҳусайн Норчаев ҳисобни очган бўлса, 86-дақиқада рақиб футболчиси ўз дарвозасини ишғол қилиб, фарқни иккитага оширди.
Шу тариқа Ўзбекистон илк бор олимпиадага йўл олди.
Ярим финалнинг иккинчи баҳси Япония ва Ироқ термалари ўртасида аниқланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter