Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ва Тожикистон Бош вазирлари учрашувида қатор масалалар кўриб чиқилди

Ўзбекистон ва Тожикистон Бош вазирлари учрашувида қатор масалалар кўриб чиқилди

2021 йил 24 апрель куни Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирли А.Арипов ва Тожикистон Республикаси Бош вазири К.Расулзода бошчилигидаги ҳукумат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ўртасидаги очиқ ва конструктив мулоқот икки томонлама алоқаларни кўп векторли стратегик шерикликнинг янги босқичига чиқишига, икки қардош халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамфикрлик муҳитини мустаҳкамлашга ҳисса қўшгани қайд этилди.

Томонлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилда Тожикистонга уюштириладиган ташрифига тайёргарлик кўриш нуқтаи назаридан икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Музокаралар чоғида товар айланмасини янада ривожлантириш учун салоҳиятли имкониятлар, саноат кооперациясини мустаҳкамлаш бўйича қўшма чора-тадбирлар, транспорт-коммуникация ва сув-энергетика соҳаларида ҳамкорлик қилиш, минтақалараро алоқаларни янада ривожлантириш каби масалалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон делегацияларининг учрашуви очиқлик, дўстлик ва ҳамфикрлик руҳида бўлиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг