Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистоннинг хорижга кондиционер экспорти ошди

Ўзбекистоннинг хорижга кондиционер экспорти ошди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг дастлабки 6 ойида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатга қиймати 6,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган кондиционер экспорт қилган.

Кондиционер экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,7 млн. АҚШ долларига ошган.

Ўзбекистон 2021 йилнинг дастлабки 6 ойида кондиционер экспорт қилган давлатлар:

- Озарбайжон – 3,9 млн.
- Тожикистон – 960,9 минг
- Россия – 571,1 минг
- Туркманистон – 336,2 минг
- Қозоғистон – 273,5 минг
- Қирғиз Р. – 243,2 минг
- Молдова – 80,6 минг
- Афғонистон – 45,7 минг
- Яман – 18,3 минг
- Туркия – 12,5 минг АҚШ доллари

 2021 йилнинг дастлабки 6 ойида кондиционер экспорт қилган ҳудудлар:
- Тошкент шаҳри – 5,7 млн.
- Тошкент вилояти – 796,4 минг
- Андижон вилояти – 0,9 минг АҚШ доллари

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг