Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 11,7 млн сўмга етди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–март ойларида Ўзбекистонда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 11,7 миллион сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 6,7 фоизга ошган.
Сўнгги йилларда аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми изчил ўсиш динамикасини намоён этмоқда:
- 2022 йил — 5,3 млн сўм;
- 2023 йил — 6,3 млн сўм;
- 2024 йил — 7,5 млн сўм;
- 2025 йил — 9,9 млн сўм;
- 2026 йил — 11,7 млн сўм.
Шу тариқа, сўнгги беш йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми қарийб 2,2 баробарга ошди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter