Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда саноат соҳасида қайси ҳудудлар етакчи?

Ўзбекистонда саноат соҳасида қайси ҳудудлар етакчи?

2026 йил январ–апрел ойларида Ўзбекистонда жами 394,7 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Миллий статистика қўмитасига кўра, саноат ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Навоий вилояти мамлакатда мутлақ етакчиликни сақлаб қолмоқда.

Ҳисобот даврида Навоий вилоятида 100,5 трлн сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилган. Бу республика бўйича умумий саноат ҳажмининг қарийб 25,5 фоизига тенг.

Иккинчи ва учинчи ўринларни Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилояти эгаллади. Пойтахтда 63,7 трлн сўмлик, Тошкент вилоятида эса 58,8 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Ушбу икки ҳудуд ҳиссасига республика саноатининг яна 31 фоиздан ортиғи тўғри келмоқда.

Андижон вилоятида 36 трлн сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилди. Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти 19,8 трлн сўм ва Фарғона вилояти 18,3 трлн сўмлик кўрсаткич билан жойлашди.

Бухоро вилоятида 17 трлн сўмлик, Қашқадарё вилоятида 15,4 трлн сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилган. Наманган ва Жиззах вилоятлари мос равишда 12,6 трлн ва 12,4 трлн сўмлик натижа қайд этган.

Хоразм вилояти ҳам 11,3 трлн сўмлик кўрсаткич билан саноат ишлаб чиқаришда барқарор ўсишни сақлаб қолмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида 9,7 трлн сўмлик, Сирдарё вилоятида эса 8,9 трлн сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилган. Энг паст кўрсаткич Сурхондарё вилояти ҳиссасига тўғри келиб, ҳудудда 5,5 трлн сўмлик маҳсулот тайёрланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг