Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Об-ҳаво маълумоти: Ўзбекистонда совуқ ҳаво сақланиб қолади

Об-ҳаво маълумоти: Ўзбекистонда совуқ ҳаво сақланиб қолади

Фото: «Спутник»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 17 январь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 ... 0 даража, кундузи +1 ... +3 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Нукусда кечаси -16 ... -11 даража, кундузи -7 ... -2 даража совуқ бўлади. Урганчда эса кечаси -13 ... -8, кундузи -7 ... -2 даража совуқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -8 ... -3 даража, кундузи -3 ... +2 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши кутилади. Ҳаво ҳарорати кечаси -5 ... 0 даража, кундузи 0 ... +5 даража совуқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -5 ... 0 даража, кундузи +3 ... +8 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -3 ... +2 даража, кундузи 0 ... +5 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -5 ... 0 даража, кундузи -5 ... 0 даража совуқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -5 ... 0 даража, кундузи 0 ... +5 даража илиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг