Ўзбекистонга қайси ёшдаги хорижлик сайёҳлар энг кўп келиши маълум бўлди

2025 йилнинг январ–июл ойларида жами 6,3 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга келди, деб хабар берди Миллий статистика қўмитаси.
Ўзбекистонга келаётган хорижлик сайёҳларнинг қарийб ярми (3,19 млн) — 31-55 ёшдагилар.
Чет эллик сайёҳларнинг ёш бўйича тақсимоти:
- 0-18 ёш — 849 947 нафар;
- 19-30 ёш — 1 030 286 нафар;
- 31-55 ёш — 3 196 729 нафар;
- 56 ёш ва ундан катталар — 1 242 157 нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter