Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик архитектор қиз халқаро танловда 500 номзод орасида 2-ўринни эгаллади (фото)

Ўзбекистонлик архитектор қиз халқаро танловда 500 номзод орасида 2-ўринни эгаллади (фото)

Фото: «Xabar.uz»

2019 йилнинг 3-5 октябрь кунлари Пёнчанг шаҳрида «World Culture Open» халқаро ташкилоти ва Пёнчанг (Корея Республикаси) ҳукумати томонидан «Better Together Challenge 2019» фестивали ўтказилди.

«Better Together» — бутун  дунёдаги ижтимоий инноваторларни, ижодкорларни, фаолларни ва идеалистларни илҳомлантирувчи, фикр алмашиш учун бирлаштирувчи глобал фестивалдир. Фестивалга 60 мамлакатдан 500 қатнашчи ташриф буюрди.

Бу йилги фестиваль Жанубий Кореядаги 2018 йилги Олимпия шаҳарчасини «Тинчлик ва барқарорлик шаҳри»га айлантириш бўйича ғоялар танловига бағишланди.

«Тинчлик ва барқарорлик шаҳри» ғоясига 2018 йилги Қишки олимпия ўйинлари очилиш маросимидаги воқеа сабаб бўлган, ўшанда икки Корея (Шимолий ва Жанубий)нинг 200 дан ортиқ делегатлари Корея яриморолининг бирлашиш байроғи остида тўпланган эди. 

Фестивалда иштирок этиш учун нафақат архитектор ва дизайнерлар, балки ижтимоий инноваторлар, тинчликпарварлар ва бошқалар таклиф этилди.

Ўзбекистонлик иқтидорли архитекторлардан бири Тахмина Турдиалиева Корея яриморолига бағишланган «Garden of Unification» бирлашиш боғини яратишни кўзда тутувчи «Тинчлик ва барқарорлик шаҳри»нинг ғоявий дизайнини тақдим этган ҳолда фестивалда 2-ўринни эгаллади. Ушбу бирлашув боғи экологик тадқиқотлар лабораториясини, ички хотиржамлик ва медитация машқлари учун мослашган майдончаларни ўз ичига олади.

Маълумот учун: Тахмина Турдиалиева 2018 йилги «Turkistan Architects award» халқаро танлови ғолиби бўлган, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг янги авлод истиқболли ва истеъдодли архитекторларидан бири деб тан олинганди.

Т.Турдиалиева Тошкент архитектура-қурилиш институтининг иқтидорли талабаси сифатида «Президент стипендиати» (2012 й.) бўлган. Кўплаб республика ва халқаро танловлар ғолиби.  Шу билан бирга, шахмат бўйича ФИДЕ Халқаро тоифадаги ҳаками, «World Peace Initiative» халқаро ташкилоти ҳамда «Буюк келажак» экспертлар кенгаши аъзоси ҳисобланади.

Ҳозирги кунда Хитойдаги «Cube Design Architects» халқаро архитектура компаниясида архитектор сифатида фаолият юритмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг