Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: Бухорода тўғридан-тўғри истеъмолга яроқли, олтингугуртсиз табиий газ захираси аниқланди

«Ўзбекнефтгаз»: Бухорода тўғридан-тўғри истеъмолга яроқли, олтингугуртсиз табиий газ захираси аниқланди

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти «Газли» нефт-газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Учқир» газоконденсат конидаги 203-сонли қудуқ 1968 йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, узоқ йиллар мамлакатимиз нефт ва газ саноати ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиб келди.

Бухоро вилояти Қоракўл туманида жойлашган мазкур қудуқ 2011 йилгача тўлиқ фаолият олиб бориб, у ердан табиий газ олинган ва кейинчалик қудуқ фаолияти тугатилиб, «Тугатилган қудуқлар фонди»га ўтказилган эди.

Қудуқнинг 14-қатламида, яъни 1638-1628 метр, 1618-1616 метр чуқурликда перфорация ишлари ўтказилиб, уни таъмирлаш ишлари олиб борилди. Таъмирлаш ишлари сабабли эса фаолияти тугатилган қудуқда олтингугуртсиз табиий газ захираси мавжудлиги аниқланди ва ҳозирда кунлик 100 минг метр куб саноат миқёсидаги табиий газ қазиб олиниши ҳам йўлга қўйилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, коннинг 14-қатламидан олинаётган олтингугуртсиз табиий газ қўшимча қайта ишлашни талаб қилмайди, ушбу қудуқдаги табиий газни тўғри истеъмол учун йўналтирса бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг