Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбектелеком» шаҳарлараро қўнғироқлар нархини кескин пасайтирди

«Ўзбектелеком» шаҳарлараро қўнғироқлар нархини кескин пасайтирди

Фото: uztelecom.uz

«Ўзбектелеком» АК шаҳарлараро алоқа учун ягона тарифлаш тизими йўлга қўйилганлигини эълон қилди.

Миллий оператор томонидан барча маҳаллий телефон алоқа абонентларига шаҳарлараро қўнғироқлар учун ягона тариф режаси ўрнатилди (мисол учун, эндиликда Тошкент шаҳри ичидаги қўнғироқлар ҳам, ёки вилоятларга қилинган шаҳарлараро қўнғироқлар ҳам бир хил нархланади).

Энди бутун Ўзбекистон бўйлаб ойлик лимит 180 дақиқадан ошганда, масофадан қатъи назар, ҳар бир тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган 1 дақиқа сўзлашув учун 12 сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, авваллари шаҳарлараро қўнғироқлар алоҳида тарифланар ва шаҳарлар орасидаги масофага қараб 40 сўмдан 90 сўмгача нархланар эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг