Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Панамада бир жойга кўмиб юборилган етти кишининг қолдиқлари топилди. Улардан олти нафари болалар

Панамада бир жойга кўмиб юборилган етти кишининг қолдиқлари топилди. Улардан олти нафари болалар

Фото: «AP Photo»

Панама миллий полицияси етти нафар одамнинг қолдиқлари кўмилган умумий қабрни топишди. Тахминларга кўра, улар диний секта қурбонлари ҳисобланади. Ачинарлиси, ҳалок бўлганларнинг олти нафари – болалар, деб хабар берди Панаманинг «TVN» канали.

Қабр Нгобе-Бугле ҳиндуларининг автоном бошқарувидаги ҳудуддан топилган. У ерда секта фаолият юритган. Барча ҳалок бўлганларнинг шахси тасдиқланди. Бундан ташқари, полиция операцияси натижасида 14 кишининг ҳаёти сақлаб қолинди. Улар орасида етти нафар вояга етмаган бола ва иккита ҳомиладор аёл ҳам бор. Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Секта ҳақида полицияга унинг уч нафар аъзоси маълум қилган. Улар у ердан бир амаллаб қочиб, Верагуас провинциясидаги шифохонага етиб келган.

«TVN» канали хабарига кўра, секта йиғилишларида улар калтакланган ва турли қийноқларга солинган. Кўмиш ишлари билан эса асосан тунда шуғулланишган. Айни вақтда ишга алоқадор 10 киши қўлга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг