Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Паулиньо кутилмаганда «Барселона»ни тарк этди. У яна Хитойга қайтди

Паулиньо кутилмаганда «Барселона»ни тарк этди. У яна Хитойга қайтди

Фото: «Гуанчжоу Эвергранд» клуби сайти

«Барселона» яримҳимоячиси Паулиньо «Гуанчжоу Эвергранд» клубига қайтди, деб хабар бермоқда «Sports.ru».

Хитой клуби 29 ёшли бразилиялик футболчининг трансферини тасдиқлади, аммо шартнома шартларини ошкор қилмади. «Барселона» клуби ҳозирча бу хабарни тасдиқлагани йўқ.

«Mundo Deportivo» нашри хабарига кўра, каталонияликлар Паулиньони 50 миллион еврога сотишган. Футболчининг ўзи эса «Гуанчжоу Эвергранд» клубида йилига 14 миллион евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ўтган йили Паулиньони «Гуанчжоу»дан 40 миллион евро эвазига харид қилганди. Футболчи каталонияликлар таркибида муваффақиятли тўп сурди. Жумладан, Ла Лига доирасида 34 ўйинда майдонга тушиб, 9 гол ва 3 голли пас муаллифи бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг