Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Пенсионерлар» Лукакунинг хизматидан воз кечишга тайёр

«Пенсионерлар» Лукакунинг хизматидан воз кечишга тайёр

Фото: «Чемпионат»

«Челси»нинг 28 ёшли таран ҳужумчиси Ромелу Лукаку тез орада бошқа бир мамлакат пойтахт жамоаси сафини тўлдириши мумкин.

«El Nacional» ёзишича, «Челси» раҳбарияти Лукакуни 75 миллион фунтга сотишга рози. Ўз навбатида, Франциянинг «Пари Сен-Жермен» жамоаси талаб қилинган худди шу миқдордаги пулни лондонликлар ҳисобига ўтказиб беришга тайёр.

Сўнгги пайтларда Ромелу Лукаку ва бош мураббий Томас Тухел чиқишмаётгани ҳақида спорт нашрлари кўп ёзмоқда.

Ромелу Лукаку — «Челси» тарихидаги энг қиммат футболчи. 2021 йилнинг 12 августида «пенсионерлар» бельгияликни «Интер» (Милан)дан 115 млн. еврога сотиб олганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг