Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Песков «Telegram»нинг блокланиши бўйича изоҳ берди

Песков «Telegram»нинг блокланиши бўйича изоҳ берди

Фото: «РИА НОВОСТИ»

«Роскомнадзор» идораси «Telegram» томонидан шифрлаш калитлари берилмагани учун мессенжер ахборот ресурсларига киришни чеклаш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 6 апрель куни Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков мазкур иш юзасидан изоҳ берди.

«Тўғри, биз «Telegram»дан фойдаланамиз, масалан, журналистлар билан мулоқотда. Агар мазкур ишда келишув йўли топилмаса жуда ачинарли ҳолат бўлади. Аммо қонун — қонун, агар унга бўйсунилмаса, биз муқобил вариантларни излашга мажбурмиз», — дея Песковнинг сўзларини келтирмоқда «РИА Новости».

«Telegram» юристлари мазкур иш бўйича компаниянинг позицияси аввалгидек эканлигини маълум қилишган. Мессенжер маъмурияти талабни «ноқонуний» ва «техник жиҳатдан ҳам бажариб бўлмас талаб» деб аташган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг