Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Погба Франция термасидан кетганини инкор қилди

Погба Франция термасидан кетганини инкор қилди

Фото:«Спорт-Экспресс»

Бироз аввал сайтимизда «The Sun» газетасининг маълумотларига асосланиб, «Пол Погба Франция терма жамоасидан кетганини маълум қилди» сарлавҳали хабар эълон қилинган эди.

Бироқ футболчи бу хабарнинг ёлғон эканлигини ўз Твиттер саҳифасида эълон қилди. Футболчи томонидан ушбу раддия деярли 4 соатдан сўнг берилган.

Бироқ Погба ҳақидаги хабарлар нафақат «The Sun»да, балки бошқа кўплаб футболга алоқаси бўлган сайтларда тарқаб кетган. Хабарни тарқатган «The Sun» Британиянинг кунлик газетаси бўлиб, 1964 йил 15 сентябрдан бери нашр қилинади. Адади сони ҳам 1,38 млн тани ташкил қилади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг