Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пўлат Бобожонов Дубай полицияси фаолияти билан танишди

Пўлат Бобожонов Дубай полицияси фаолияти билан танишди

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Айни вақтда амалий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бугун ташриф дастури доирасида Дубай шаҳри полицияси раҳбари, генерал-майор Абдуллоҳ Халифа Ал-Марри билан учрашди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Учрашувда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинган.

Фото: ИИВ

Сўнг, Дубай шаҳри полицияси тизими фаолияти билан танишув амалга оширилди.

Жумладан, Дубай полиция тизимида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаси, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳар хил турдаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида энг замонавий ахборот технологиялар ва дастурий таъминотлардан ташкил топган Электрон полицияХавфсиз ва Ақлли шаҳар тизимларлари, куч ва воситаларни бошқарув маркази, кибержиноятларга қарши кураш маркази ҳамда Дубай шаҳридаги туристик объектлар ва ташриф буюрувчи сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Дубай шаҳрида барпо этилган Ақлли полиция маскани — Smart police station фаолиятлари билан танишилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг