Президент бир гуруҳ тадбиркорларни мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади

Президент Шавкат Мирзиёев «Бир гуруҳ тадбиркорларни мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонни имзолади.
Ҳужжат билан «ўзининг ишбилармонлик ва ташаббускорлик фазилатлари билан тадбиркорлик соҳасида инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб келаётгани, турли йўналишдаги саховат ва ҳомийлик ишлари билан жамиятимизда ўзаро кўмак ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётгани, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш, ижтимоий объектларни қуриш, аҳоли учун кўплаб қулай шароит ва имкониятларни яратишда бошқаларга алоҳида ибрат ва намуна бўлаётгани учун», жумладан, «Меҳнат шуҳрати» ордени билан 5 нафар, «Дўстлик» ордени билан эса 2 нафар тадбиркорни мукофотлашга қарор қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter