Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент борган «Ватанпарварлар» боғида биринчи машғулотлар ўтказилди (фото)

Президент борган «Ватанпарварлар»  боғида биринчи машғулотлар ўтказилди (фото)

Фото:Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

21 декабрь куни Қарши шаҳрида жойлашган «Ватанпарварлар» боғида «Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!» шиори остида мардлик ва жасорат дарслари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Фото:Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Унда Мудофаа вазирлиги, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўмондонлиги масъуллари, Қашқадарё вилоятидаги таълим муассасаларининг ўқувчи-ёшлари, шунингдек, шаҳарнинг барча ёшдаги аҳолиси иштирок этиб, замон талаблари асосида барпо этилган боғда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти жорий йилнинг 14 декабрида Қашқадарё вилоятига амалга оширган ташрифи чоғида айнан ушбу боққа келиб, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирган эди.

Фото:Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Қарийб 7 гектар ҳудуддаги «Ватанпарварлар» боғида 2018—2019 йилларда 29,3 миллиард сўмлик реконструкция ишларини амалга ошириш мўлжалланган. Айни пайтда 18 миллиард сўмлик ишлар бажарилган.

Боғдаги сунъий кўл, амфитеатр, ҳарбий хандақ, алпинистлар учун сунъий қоя, тир ва лукодром қурилиши якунланган. Музей қурилиши тугалланиш арафасида, парашютдан сакраш минораси қурилиши, кўкаламзорлаштириш ишлари жадал давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг