Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент ҳаёт-мамот масаласи ҳақида гапирди

Президент ҳаёт-мамот масаласи ҳақида гапирди

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев иштирокида салоҳиятли кадрлар тайёрлаш ва иқтидорли ёшлар билан тизимли ишлаш бўйича видеоселектор ўтказилаётгани ҳақида хабар берилганди. Давлат раҳбари йиғилиш давомида таълим соҳасининг ўрни ҳақида гапириб ўтди.

Биз учун ҳаёт ва мамот масаласи — таълим, таълим ва яна бир марта таълим. Болаларимизга яхши таълим бермас эканмиз, келажакни қура олмаймиз. Буни ҳаммамиз яхши тушунишимиз керак.

Интернет технологиялари бизнинг келажагимиз. Ҳатто қишлоқ хўжалигидаги мутахассис ҳам интернет технологияларни яхши билиши шарт. Замонавий дунёда дастурлаш тизими кириб бормаган соҳа қолмади. Ҳар битта мактабда интернет технологиялари чуқур ўргатилиши шарт.

Нима учун Президент мактаблари қурдик, деган саволга мутасаддилар жавоб топа олмаяпти шекилли. Менга фақат чиройли бино керак эмас, мана шу бино ичидаги таълим сифати муҳим. Шу билан бирга юртимиздаги бошқа ҳар қандай мактаб ҳам ихтисослаштирилган мактаблар билан рақобатлаша олиши керак. Президент мактаблари методикасини барча мактабларга туширишимиз керак. Таълим тизимига локоммотив бўлиши керак, — деди Шавкат Мирзиёев.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг