Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қаршида улкан байроқ устуни ўрнатилмайди

Қаршида улкан байроқ устуни ўрнатилмайди

Фото: «Nasafnews»

Қарши шаҳрида ўрнатилиши режалаштирилган улкан байроқ ўрнатилмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда Nasafnews хабар бермоқда.

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида ўрнатилиши тўхтатилган байроқ устуни қайта бунёд этилади, деган мазмунда хабарлар тарқалганди.

Бунга муносабат тарзида Қарши шаҳрида ўрнатиладиган байроқ устунининг қурилиш ишлари Қарши шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йилнинг 3-чорак якуни бўйича даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан ажратилган маблағлар ҳамда ҳомийлик ёрдами ҳисобига давом эттирилиши хабар берилганди.

Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган бу масалага вилоят ҳокими эътибор қаратиб, шаҳар ҳокими билан келишган ҳолда улкан байроқ устуни қурилмайдиган бўлди.

Даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан қолган маблағлар ички йўллар таъмири ва коммунал соҳаларни ривожлантиришга йўналтирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг