Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарё вилоятига ҳоким тасдиқланди

Қашқадарё вилоятига ҳоким тасдиқланди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Қарши шаҳрида бўлиб ўтаётган халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил ноябрь ойидан буён Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Мурод Азимов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

Овоз бериш натижаларига кўра, М.Азимов Қашқадарё вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Мурод Азимов ўтган йили ноябрда Зойир Мирзаев ўрнига ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг