Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда 9 ёшли қизни «Камаз» босиб кетди

Қашқадарёда 9 ёшли қизни «Камаз» босиб кетди

Фото: Nasafnews

Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани ҳудудида пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 9 ёшли қизни «Камаз»  босиб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса 2022 йил 22 ноябр куни соат 12:30ларда А-378 «Самарқанд-Ғузор» автомобил йўлининг «Узун» МФЙ ҳудудидан ўтган 124-километрида содир бўлган.

Ҳайдовчи Н.Б. юк машинасини Ғузор тумани томон бошқариб кетаётиб, пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган Қамаши тумани «Узун» МФЙда яшовчи вояга етмаган Қ.С.ни босиб кетган. Оқибатда 9 ёшли қиз воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳодиса юзасидан Қамаши туман ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг ажримига асосан ҳайдовчи қамоққа олинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг