Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда мудҳиш қотиллик юз берди

Қашқадарёда мудҳиш қотиллик юз берди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисазб туманида мудҳиш жиноят содир бўлди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ИИБ хабар берди.

Аниқланишича, 5 январ куни «Лолистон» маҳалласида яшовчи Ф.Ш. ва акаси Ф.М.лар таниши Шаҳрисабз шаҳар «Кулолик» маҳалласида яшовчи З.Р. билан устахона олдида қарз муносабатлари юзасидан келиб чиққан адоват туфайли жанжаллашган.

З.Р Ш.Ф.га қарзини қайтариб беришини айтиб, уни турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, ўзаро тортишиб қолишган. Ш.Ф.нинг жаҳли чиқиб, уни ўлдириш мақсадида устахонада бўлган З.Р.ни қувиб бориб темир қувур билан уриб йиқитган.

З.Р. ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ёнидаги пичоғини қўлига олган вақтида Ш.Ф. темир қувур билан З.Р.нинг қўлига уриб, пичоқни ерга туширган.

Ш.Ф. ва З.Р.нинг жанжалини кузатиб турган М.Ф. ўзи ишлаётган устахонасидан ёғочни олиб, З.Р.нинг бошига бир неча маротаба урган. Шу вақтда Ш.Ф. ерда ётган пичоқни олиб З.Р.нинг кўкрагига икки маротаба санчиб олган.

Ушбу пичоқ дастаси ва тиғи ўртасидан синиб кетгани боис ўзининг жиноий ҳаракатларини охирига қадар етказиш мақсадида ёнидаги пичоқ билан ерга қараб ётиб қолган З.Р.нинг орқа кўкрагига 8 маротаба пичоқ санчиб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг