Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қай бири зўр? «iPhone 11» ва «Pixel 4» камералари тунги режимда солиштирилди

Қай бири зўр? «iPhone 11» ва «Pixel 4» камералари тунги режимда солиштирилди

Фото: «YouTube»

«Macworld» мутахассислари яқинда чиққан энг зўр смартфонлардаги асосий камераларни солиштириб кўришди, деб хабар бермоқда «Astera».

Кундузи яхши сурат олиш кўп смартфонларга чўт эмас, аммо тунда-чи?! Масалан, «iPhone 11» («Apple») ва «Pixel 4» («Google») — қайси бири кучли?

Бундай натижа чиқишини, тўғриси, мутахассислар ҳам кутишмаганди: қоронғида суратга олиш сифати борасида «Pixel 4» рақиби «iPhone 11»дан анча ортда қолди.

Масалан, «айфон»нинг камераси ёрқин деталларни кўпроқ, сояларни тўғри узата олган, хуллас, тунги фото эффектини яхши бера олган.

«Pixel 4» эса рангларни тўғри узата олмагани етмаганидек, фотонинг айрим қисмларини ялтиратиб юборган.

Шунга қарамасдан, «Macworld» вакиллари айрим жиҳатлари бўйича «Pixel 4» барибир «iPhone 11»дан яхшироқ эканини таъкидлашди. Ёмон суратларга эса смартфоннинг камераси эмас, балки бошқа техник хусусиятлари сабаб қилиб кўрсатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг