Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қайси гўшт яхши: оқми ёки қизил?

Қайси гўшт яхши: оқми ёки қизил?

Фото: «Depositphotos.com»

Америкалик олимлар таомномадаги қизил гўшт каби оқ гўштнинг ҳам ортиқчаси холестерин миқдори кўпайишига олиб келишини аниқлашди, деб ёзади «АИФ».

Кўпчилик холестерин даражаси ошиб кетишидан хавотирланиб, тез-тез товуқ гўшти еб туради. Америкалик олимларнинг янги тадқиқоти бундан маъни йўқлигини исботлашди.

Уларнинг тасдиқлашича, қизил гўшт ҳам, парранда гўшти ҳам қондаги холестерин даражасига бир хил таъсир кўрсатади. Модомики маҳсулотлардаги тўйинган ёғлар даражаси бир хил экан, уларнинг таъсири ҳам фарқ қилмайди, деган хулосага келишди олимлар. Тадқиқотга кўра, холестерин миқдорини камайтириш учун гўшт истеъмолини чеклаш керак. Протеин етишмовчилигини эса таомномага ўсимлик оқсилини киритиш орқали тўлдириш лозим. Гўштли маҳсулотлар ўрнига сабзавотлар, дуккаклилар, шунингдек, сут маҳсулотларини истеъмол қилиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг