Қайтиш учун кетиш: Жанубий Корея президенти в.б. Хан Док Су истеъфога чиқди

Жанубий Корея президенти вазифасини бажарувчи Хан Док Су истеъфога чиқди, деб хабар берди Yonhap.
Сиёсатчи президентликка номзодини қўйишини шундай ифодалади. Сайлов 3 июнда ўтказилади.
«Бу қийин даврда зиммамдаги масъулият юки нечоғлиқ оғирлигини ҳис этган ҳолда, бу қарор чиндан ҳам тўғри ва муқаррарлигини узоқ ва обдон ўйлаб, агар бу ягона йўл бўлса ундан фойдаланишим керак деган қарорга келдим» — дейилади Хан Док Сунинг баёнотида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter