Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қоракўлдаги уйни тунаган ниқобли босқинчи қўлга олинди

Қоракўлдаги уйни тунаган ниқобли босқинчи қўлга олинди

2019 йил 2 февраль куни номаълум шахс юзига ниқоб кийган ҳолда Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида яшовчи З.С. (исмли аёл)нинг уйига бостириб кириб, унга жароҳат етказган ва у ердан «Artel» русумли мобиль телефони, 7 турдаги заргарлик буюмларини олиб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Текширувлар натижасида ушбу жиноятни Қоракўл туманида яшовчи Ш.Я. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Айни дамда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг