Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қорақалпоғистонда коронавирус юқтирган ёш ҳоким вафот этди

Қорақалпоғистонда коронавирус юқтирган ёш ҳоким вафот этди

Бугун Қорақалпоғистоннинг Қонликўл тумани ҳокими Даулет Аяпбергенович Толибаев оламдан ўтди.

ЎзА маълумотига кўра,   Д.Толибаев бир неча кун олдин коронавирусга чалиниб, касалхонага ётқизилган эди. Бироқ, кўрсатилган муолажаларга қарамасдан бемор вафот этди.

Д.Толибаев 1983 йил 18 октябрда Нукус шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини 2004 йилида бошлаб, узоқ йиллар ирригация соҳасида турли ташкилотларда, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Д.Толибаев 2019 йилдан буён Қонликўл тумани ҳокими эди.

Эслатиб ўамиз, коронавирус юқтириш ҳолатлари юқори рутбали амалдорлар орасида ҳам учраб турибди. 

Жумладан, бугун коронавирусга чалинган Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов вафот этгани бўйича миш-мишлар тарқалди, аммо ҳокимнинг ўзи видеомурожаат йўллаб, барчаси яхши эканини билдирди. 

Бундан ташқари Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ҳам коронавирусдан даволанмоқда.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг