Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда янги шамол электр станцияси қурилади

Қорақалпоғистонда янги шамол электр станцияси қурилади

Ўзбекистонда «Нукус-2» деб номланган йирик шамол энергетикаси лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Саудиянинг ACWA Power компанияси ўртасида 51 миллион долларлик кредит пакетини имзолаш маросимида маълум қилинди.

Лойиҳа доирасида қуввати 200 мегаватт бўлган шамол электр станцияси ва 100 мегаватт-соат ҳажмга эга аккумуляторли энергия сақлаш тизими барпо этилади. Бу Марказий Осиёда аккумуляторли тизимга эга биринчи шамол энергияси объекти бўлади.

Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 727,9 минг мегаватт электр энергияси бўлиши айтилаётган «Нукус-2» лойиҳасидан CO₂ гази чиқиндисини йилига 406,2 минг тоннагача камайтириш ҳамда қурилиш ва эксплуатация босқичларида 200 дан ортиқ янги иш жойи яратилиши кутиляпти.

ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Канокпан Лао-Араянинг таъкидлашича, мазкур лойиҳа мамлакатнинг «паст углеродли энергетика» сари йўлида муҳим қадам ҳисобланади.

Маълумот учун, жорий йил Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигига 30 йил тўлмоқда. Шу вақт мобайнида банк мамлакатга жами 14,3 миллиард долларлик кредитлар, грантлар ва техник ёрдам тақдим этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг