Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонга -10 даражагача бўлган совуқ қайтмоқда

Қозоғистонга -10 даражагача бўлган совуқ қайтмоқда

Қозоғистон бўйлаб беқарор об-ҳаво кузатилади. «Қазгидромет» РФБ синоптиклари 30 мартдан 1 апрелгача бўлган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Тарқатилган хабарда таъкидланишича, маркази Екатеринбург устида жойлашган кенг қамровли циклон ва у билан боғлиқ атмосферанинг фронтал қисмлари Қозоғистоннинг деярли бутун ҳудудига таъсир қилишда давом этмоқда.

«30 март куни Оқмола, Павлодар ва Қарағанда вилоятларида, 31 март куни Шарқий Қозоғистон вилоятида кучли ёғингарчилик кутилмоқда», дейилади «Қазгидромет» хабарида.

Республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси -3-10 даражагача пасайиб, кундузи +5+13 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Аввалроқ дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудида ҳам ҳарорат кечалари 0 даражагача тушиши прогноз қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг