Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозондаги талабалар номзодлар билан интернетда танишишганини билдиришди

Қозондаги талабалар номзодлар билан интернетда танишишганини билдиришди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун муддатидан олдин овоз бериш жараёни давом этмоқда. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири Россиянинг расман учинчи пойтахти дея эътироф этилган Қозон шаҳридан маълум қилди.

Бу ерда ўзбекистонлик талабалар, вақтинча меҳнат билан шуғулланаётганлар кўпчиликни ташкил этади. Овоз беришга келган Жасур Жўрабоев ва Таманно Ўрозовалар Қозон халқаро муносабатлар федерал университетида таҳсил олишади.

«Биринчи марта овоз беряпмиз, номзодлар билан интернет орқали танишдик ва биз ёшларнинг келажагига берфарқ бўлмаган партия аъзоларига овоз бердик. Умуман олганда, мамлакатимизда бўлаётган ўзгаришларга биз билан бирга таҳсил олаётган хорижлик ёшларнинг қизиқишлари ҳам юқори. Улар Ўзбекистон ҳақида кўп суриштиришади, тарихимиз, миллий урф-одатларимиз ҳақида кўпроқ билишни хоҳлашади. Албатта, булар ҳақида гапириб бериш биз учун ҳам мароқли. Ўқишни тугатгач, юртимизга қайтиб, мамлакат ривожига ҳисса қўшамиз», — дейишди улар.

Куни кеча, шунингдек, шаҳардаги «Метроэлектротранс», «ЭНКА» ва «2-автотранспорт» корхоналарида меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар учун ҳам муддатидан олдин овоз бериш имконияти яратилди. Бу ҳақда кейинги хабарларимизда тўхталамиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг