Қурбақанинг янги турига Грета Тунберг номи берилди
Яқинда Панама жунглиларида ёмғир қурбақасининг янги тури топилганди. Охир-оқибат қурбақага ном қўйишни кимошди савдоси орқали ҳал қилишга қарор қилишди.
Бу ишларни Rainforest Trust табиатни муҳофаза қилиш ташкилоти ўз зиммасига олди. Кимошдида ютган одам қурбақага ном берадиган бўлди. Аукционда ютган киши амфибия (сувда ва қуруқликда яшовчи) жониворга, таниқли экофаолнинг шарафига, Pristimantis gretathunbergae, дея ном беришни таклиф қилди.
Воқеага нисбатан Грета Тунбергдан садо чиққани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Панаманинг Чуканти тоғига уюштирилган экспедиция чоғи ҳали фанга номаълум ушбу ёрқин рангли қурбақа кашф этилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter