Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Рақамли балоғат»га етдик: болаларга ижтимоий тармоқларни тақиқлаймиз — Евроиттифоқ

«Рақамли балоғат»га етдик: болаларга ижтимоий тармоқларни тақиқлаймиз — Евроиттифоқ

Иллюстратив фото

Европа Иттифоқи мамлакатлари болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқламоқчи, деб хабар берди Politico.

Ижтимоий тармоқларга кириш учун минимал ёшни белгилаш ташаббусини Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен илгари сурди.

«Европа Иттифоқининг кўп мамлакатлари ижтимоий тармоқларга кириш учун «рақамли балоғат даври» келди, деб ҳисоблайди. Етти фарзанднинг онаси ва беш набиранинг бувиси сифатида мен уларнинг фикрига қўшиламан», — деди Урсула фон дер Ляйен Ню-Йоркдаги БМТ Бош ассамблеяси доирасидаги тадбирда.

Евроиттифоқнинг Греция, Франция ва Дания каби мамлакатлари ижтимоий тармоқларнинг вояга етмаганларга зиёни тегаётганини дастаклаб, ёш бўйича чеклов жорий этиш пайида. Бироқ буни қандай амалга ошириш масаласида сиёсатчилар бир тўхтамга келиша олмаяпти.

Австралия жорий йил охиридан баъзи ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишни минимал 16 ёш қилиб белгилагандан сўнг, муаммо жаҳон даражасида эътиборга тушди.

Австралия бош вазири Энтони Албанезе билан бирга сўзга чиққан фон дер Ляйен «Европа даражасида қандай қадамлар ташлаш кераклигини баҳолаш» учун Европа Иттифоқи комиссияси тузилишини тасдиқлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг