Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Робот-жарроҳ биринчи марта мураккаб операцияни инсон кўрсатмасисиз амалга оширди

Робот-жарроҳ биринчи марта мураккаб операцияни инсон кўрсатмасисиз амалга оширди

Фото: Lenta.RU

Америкалик олимлар жарроҳлик роботи ва уни бошқарадиган сунъий интеллект алгоритмини ишлаб чиқдилар

Бу эса ушбу машинага биринчи марта шифокорнинг ҳеч қандай маслаҳатисиз ёки тана тўқималари ва аъзоларининг турли қисмларига қўлланиладиган махсус белгиларсиз ўт пуфагидаги мураккаб операцияни бажариш имконини берди. Бу ҳақда Жонс Хопкинс университети (JHU) матбуот хизмати хабар берди.

Тадқиқотчилар таъкидлаганидек, улар яратган робот-жарроҳ вазифани муваффақиятли бажариб, холецистоэктомия қилиш учун зарур бўлган барча 17 босқични тўғри бажарган.

Тизим ишлаётган жарроҳларнинг видеоёзувлари бўйича ўқитилди. У операцияларни қандай бажариш кераклигини тушунади, шунчаки шифокорларни кўчирмайди.

У тажрибали жарроҳларнинг буйруқларини қабул қилиб, мураккаб муолажалар вақтида уларга тезда мослаша олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг