Роналду тарихда биринчи бўлиб тўрт клуб сафида 100 та гол урди

Бугун бўлиб ўтган Саудия Суперкубогида «Ан-Наср» «Ал-Аҳли»дан мағлубиятга учради. Учрашув Гонконгда ўтказилди. Асосий вақтда 2:2 ҳисоби қайд этилди (пеналтилар серияси — 3:5).
«Ан-Наср»дан голларни Криштиану Роналду (41-дақиқа, пеналтидан) ва Марцело Брозович (82) киритди.
Мағлубиятга қарамасдан, Роналду бир қатор рекордларни янгилади.
У «Ан-Наср» таркибида ўзининг 100-голини киритиб, клуб тўпурарлари орасида учинчи ўринга кўтарилиб олди.
Португал юлдузи тўртта турли клуб сафида 100 дан зиёд гол киритган жаҳондаги илк футболчига айланди.
Криштиану Роналдунинг голлари:
- «Реал Мадрид» — 450 та
- «Манчестер Юнайтед» — 145 та
- «Ювентус» — 101 та
- «Ан-Наср» — 100 та
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter