Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия фермаларидан бирида Африка чўчқа ўлати тарқалди

Россия фермаларидан бирида Африка чўчқа ўлати тарқалди

Фото: «Rsn-chel.ru»

ТАСС хабарига кўра, Россиянинг Магадан шаҳрида Африка чўчқа ўлати тарқалган. Бу ҳақда шаҳар губернатори Сергей Носовнинг ўлат қайд этилган ҳудудда карантин жорий этиш тўғрисидаги қарори тасдиқланган.

Маълум қилинишича, ўлат белгилари фермер хўжалигида олиб борилган лаборатория текширувлари натижасида аниқланган. Хусусан, ҳудуддан 10 километр радиус узоқликда жойлашган бошқа фермер хўжаликларига ҳам кириш-чиқиш тақиқланган. Фақат ходимлар, ветеринария шифокорларига рухсат берилган.

Магадан шаҳар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг хабарига кўра, ўлат аниқланган барча — 310 бош чўчқа йўқ қилинади. Ушбу миқдор ҳудуддаги умумий чўчқаларнинг тахминан 15 фоизини ташкил этади. Инфекция тарқалиш сабаби ҳозирда мутахассислар томонидан текширилмоқда.

Африка чўчқа ўлати юқумли касаллик бўлиб, яширин даври икки ҳафтагача давом этади. Унинг ташувчилари хасталикни юқтирган ёки ундан тузалган ҳайвонлар бўлади. Одатда вирус организмга озиқ-овқат, тери яралари, шиллиқ пардалар, ҳашаротлар чақиши орқали киради. Шу пайтгача инфекцияни одам томонидан юқтириб олиш ҳолатлари қайд этилмаган, аммо олимлар касалликнинг ушбу хавфини истисно қилмаган. Чунки вирус олдиндан айтиб бўлмайдиган даражада ривожланиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг