Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин ўзбекистонлик мигрантларга тааллуқли фармонни имзолади

Путин ўзбекистонлик мигрантларга тааллуқли фармонни имзолади

Фото: «gazeta.ru»

Россия президенти мамлакат ҳудудида ноқонуний бўлиб турган меҳнат мигрантларига 2021 йилнинг 30 сентябрига қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга рухсат берувчи тегишли фармонни имзолади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати хабар берди.

Бунда Россиянинг ички ишлар органлари томонидан ноқонуний равишда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан мамлакатдан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш чорлари қўлланилмайди ҳамда уларга яшаш жойидаги миграция бўлимидан қайта рўйхатдан ўтиш имконияти берилади.

Аввалроқ, Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турган хорижий давлат фуқароларига 2021 йил 15 июнга қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга рухсат берилгани айтилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг