Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саид-Абдулазиз Юсупов иши бўйича суд бошланди

Саид-Абдулазиз Юсупов иши бўйича суд бошланди

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида Саид-Абдулазиз Юсуповга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд бошланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати маълум қилди.

Судланувчи Саид-Абдулазиз Юсупов Жиноят кодексининг 167-модда (ўзганинг ишониб топширган мулкини ўзлаштириш), 168-модда (фирибгарлик), 28,211-модда (пора беришга қасд қилиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Суд жараёни давом этмоқда.

Саид-Абдулазиз Юсупов 1982 йилда Навоий вилоятида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, оилали, муқаддам судланган, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, ДХХ Тергов бошқармаси томонидан 12.05.2019 йилда С.Юсупов жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг