Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда 17 кишида коронавирус аниқланди, Жиззахда эса бемор қолмади (инфографика)

Самарқандда 17 кишида коронавирус аниқланди, Жиззахда эса бемор қолмади (инфографика)

Жиззах вилоятида коронавирусга чалинган бирорта бемор қолмади. Уларнинг барчаси соғайди. Буни Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати тақдим этган жадвалда кўриш мумкин.

Беморларнинг қайд этилиши ва соғайиши бўйича кўрсаткичлар келтирилган жадвалда 29 апрель 23 30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олган 2002 нафар бемордан 1096 нафари, яъни 54 фоизи касалликдан тузалган.

Маълумотга кўра, Қашқадарё ва Навоийда бир нафардан бемор қолган.

Самарқанд вилоятида эса, аксинча, вазият жиддий тус олган. 29 апрелнинг ўзида (куннинг иккинчи яримида) 17та янги ҳолат қайд этилган. Шунингдек, Наманган вилоятида ҳам кеча куннинг иккинчи яримида 13та янги ҳолат аниқланган. Тошкентда 2 нафар, Андижонда 1 нафар коронавирусга чалинганлар қайд қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг