Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда Ўзбекистон — Тожикистон чегараси бўйича музокара бўлиб ўтди

Самарқандда Ўзбекистон — Тожикистон чегараси бўйича музокара бўлиб ўтди

2019-йилнинг 11-17-апрел кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон — Тожикистон Давлат чегараси демаркациясининг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини келишиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон — Тожикистон давлат чегараси демаркацияси бўйича норматив-техник ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланди ҳамда дала ишлари режа-графиги келишилди.

Тадбир якунларига кўра Протокол имзоланди. Икки мамлакат делегацияларининг навбатдаги мажлиси май ойининг иккинчи ўн кунлигида Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтади.

Учрашув дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг