Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда Вебстер университети магистратураси очилади

Самарқандда Вебстер университети магистратураси очилади

Самарқанд давлат чет тиллар институтида Америка Қўшма Штатларининг Вебстер университети билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур университет вице-президенти Питер Махер ва чет тили факультети декани доктор Же Кайзернинг Самарқандга ташрифи давомида ушбу келишувга эришдилар.

Ташриф давомида меҳмонлар СамДЧТИ ўқитувчилари билан семинар-тренинг ўтказиб, соҳага доир илғор тажрибаларини ўртоқлашди. Яқин келажакда Вебстер университети талабалари учун Самарқандда қисқа муддатли “Ўзбек тили ва маданияти” ўқув курсларини ташкил қилиш, америкалик профессор-ўқитувчиларни институтнинг ўқув жараёнларига жалб этиш масалалари юзасидан келишиб олдилар.

Дунё рейтингида салоҳиятли кадрлар етказиб бериш даражасига кўра юқори ўринларда турувчи ушбу хориж университети билан ўзаро ҳамкорликда бир қатор истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, малакали мутахассислар тайёрлашга эришиш бўйича дастлабки алоқаларга киришилганига кўп вақт бўлгани йўқ.

Жорий йилнинг май ойида Вебстер университети профессор олимлари илк бор кўҳна кентга ташриф буюрган бўлса, июл ойи охирида самарқандлик олимлар Америкада бўлиб, ҳамкорлик юзасидан келишувларга эришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг