Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда вилоят ҳокимининг ўринбосари алмашди

Самарқандда вилоят ҳокимининг ўринбосари алмашди

2015 йилда Рустам Қобилов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган.

Фото: «parliament.gov.uz»

Рустам Қобилов 16 апрелдан эътиборан Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари сифатида фаолиятини бошлади.

Рустам Қобилов 1984 йилнинг 8 май куни Тайлоқ туманида туғилган. СамДУни (бакалавриат, магистратура) тамомлаган, социолог, иқтисодчи.

2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган.

2005-2009 йилларда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Самарқанд давлат университетидаги бошланғич ташкилоти раҳбари;

2008-2009 йилларда Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти Самарқанд вилояти минтақавий ахборот-таҳлил маркази илмий ходими;

2009-2011 йилларда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши «Етакчи ёшлар» маркази раҳбари;

2011-2015 йилларда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Самарқанд шаҳар кенгаши раиси;

2015-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси;

2017-2018 йилларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси сифатида фаолият кўрсатган.

Шу вақтгача бу лавозимда ишлаб келган Азамат Умаров ўз аризасига кўра ушбу лавозимдан озод этилди.

Каримберди Тўрамурод, «Хабар.уз»нинг махсус мухбири.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг