Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда йўловчи автобус ағдарилиб кетди: қурбон бор

Самарқандда йўловчи автобус ағдарилиб кетди: қурбон бор

Самарқандда одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Вилоят ИИб ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Саъдуллаевнинг маълум қилишича, бугун, 22 ноябрь куни соат 11:50 ларда Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобил йўлининг 30-километрида, йўловчи ташувчи автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг бетон тўсиғига урилиб кетиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

ЙТҲ натижасида автобусда бўлган 1 нафар йўловчи вафот этган. 17 нафар фуқарога эса биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.

Айни пайтда ҳодиса юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг