Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самюэл Это’О фаолиятини Қатарда давом эттиради

Самюэл Это’О фаолиятини Қатарда давом эттиради

Фото: «Matchtv.ru»

«Матч ТВ» хабар беришича, «Қатар СК» клуби Самюэл Это’О билан шартнома имзолади. Камерунлик 37 ёшли футболчи билан шартнома қиймати ошкор қилинмаган.

«Қатар СК» Это’О фаолиятидаги 14-жамоа саналади. У бунгача «Каджи Спортс Академи», «Реал», «Леганес», «Эспаньол», «Мальорка», «Барселона», «Интер», «Анжи», «Челси», «Эвертон», «Сампдория», «Анталяспор» ва «Коняспор» жамоаларида тўп сурган.

Это’О «Коняспор»ни август ойи бошида тарк этган. Ушбу турк жамоасида 2018 йил январь ойидан бери ўйнаб келган ҳужумчи олтита гол урган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг